Ads

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ўзининг расмий сайтида Европа лигаси 1/8 финалидан ўрин олган “Интер”га қарши меҳмондаги баҳс учун 13,500 дона чипта сотиб олганини эълон қилди.

“Айнтрахт” ушбу чипталарни ортиқча қийинчиликсиз ўз мухлисларига сотиши мумкин. Чунки, франкфуртликлар бу борада 20 мингга яқин мухлислардан ариза олган.

Эътиборлиси, “Айнтрахт” шу тариқа Европа лигаси тарихида меҳмондаги ўйинларга мухлислар ташрифи бўйича рекорд ўрнатиши мумкин.