
Аёллар футболи: “Локомотив-Women” “Қизилқум Гули”га мағлуб бўлди
Аёллар футбол жамоалари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон ХХIII миллий чемпионати секин-аста ҳал қилувчи паллага кириб бормоқда.
“Локомотив-Women” жамоаси футболчи қизлари 19-тур доирасида “Қизилқум Гули” жамоаси меҳмони бўлишди. Қизиқарли ўтган ўйинда навоийлик қизлар 2:1 ҳисобида ғалабага эришишди. Бу ҳақда "темирйўлчилар" матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Қизилқум Гули” (Навоий) – “Локомотив-W” (Тошкент) 2:1
Голлар: Светлана Валиева (11), Моҳигул Икромова (14) – Азиза Норбоева (88).
“Локомотив-W” футболчи қизлари 18 та учрашувдан сўнг мусобақа жадвалида 20 очко жамғариб, 7-поғонада боришмоқда. Жамоа навбатдаги учрашувини 20 ноябрь куни ўз уйида “Машъал-W”га қарши ўтказади.
Фикрлар