Аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида VAR билан боғлиқ можаро келиб чиқди (ФОТО)
Ads

Франция яшил майдонларида бўлиб ўтаётган аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида кеча Шотландия терма жамоаси Аргентина билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.

Таъкидлаш керакки, 74-дақиқагача шотландияликлар 3:0 ҳисобида олдинда боришаётган эди, бироқ кейинги 5 дақиқада аргентиналик футболчи аёллар ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришга муваффақ бўлишди. 90+3 дақиқада эса ҳакам Шотландия терма жамоаси дарвозаси томон пенальти белгилади, 11 метрлик зарбани эса дарвозабон бартараф этишга эришди. Лекин, ҳакам VAR ёрдамида вазиятни қайта кўргач, зарбани бекор қилди ва пенальтини қайтадан тепишни буюрди. Унинг фикрича шотландиялик посбон зарба берилаётган пайтда дарвоза чизиғидан олдинга чиқиб кетган.

Пенальтини қайта тепган аргентиналик футболчи бу сафар хато қилмади ва ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келди.

Эътиборлиси, ўйин якунлангач Шотландия бош вазири Никола Стержен VAR тизимидан нафратланишини айтди.

1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Said Said
20/06/2019 13:18
Yahshiyamki shu var bor. Futbolni isloh qildi. Hamma erda bolganidek fudbolda ham ozini reket mafiyozlari bor. Masalan real madrid barsa brazilya avval qande yutardi? Hozirchi? Brazilyani 3 ta golini hisobga olinmadi. Nimaga? Chunki hozir ularni g'irromi ötmeydi var bor. Yashasin var
Abbosbek Alimov
20/06/2019 09:49
Var o'zi futbolga kerakmas yoqotiw kerak var