Айтсам ишонмайсиз! Геворкян Олий Лигада ўйнамайди

Қаршининг "Насаф" жамоаси таркибидаги ёрқин ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган туркманистонлик Артур Геворкян энди Ўзбекистон жамоаларида ўйнамайди. Хабарларга кўра, ўтган мавсум "Насаф"дан эркин агент сифатида "Локомотив" сафига ўтган футболчи Малайзия жамоаларидан бирида тўп суриши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Қаршининг "Насаф" клуби шарафини ҳимоя қилган ҳужумкор ярим ҳимоячи 2016 ийилги мавсумни "Локомотив" сафида бошлаган  эди. Футболчи "Насаф" таркибида ОФК кубоги соҳиби, Ўзбекистон вице-чемпиони, Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳибига айланган бўлса, "Локомотив" таркибида Ўзбекистон Чемпионати олтин медаллари ва Кубогини қўлга киритди.

 

Маълумот учун, Артур Геворкян ўтган мавсум "Локомотив" сафида Олий Лиганинг 14 учрашувида майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 1 та гол уришга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!