Азамат Алланиёзов: Ўйин аввалида майдонга тушганимда ҳам гол киритишим аниқ эди

Pepsi Суперлига 12-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Металлург” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида “лочинлар” ҳужумчиси Азамат Алланиёзов иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Бу ҳақда Наманган клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Аввало бугунги ғалаба билан барча наманганлик мухлисларни табриклайман. Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини майдонда тўлиқ бажариб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик. Бундан хурсандмиз.

Майдонга бугун ўзгача иштиёқда тушгандим ва гол уришимни сезгандим. Асоосийси, жамоамизга кўпроқ фойда келтирсам бўлди.

Учрашувнинг илк дақиқаларидан майдонда ҳаракатланганимда, нечта тўп киритган бўлардим, билмадиму, лекин гол уришим аниқ эди", - деб айтиб ўтди Алланиёзов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!