Азар:
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби вингери Эден Азар жамоасининг АПЛ чемпионлиги учун имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

“Бизни чемпионлик учун даъвогарлар қаторига киритишмаётгани яхши. Биз соядамиз ва ҳеч қандай босимни ҳис қилмаймиз. Ўз ишимизни аъло даражада бажариб, ҳар ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Англияда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бу ерда рақобатчиларимиз ҳар қадамда очко йўқотишлари мумкин.

Яна бир неча ҳафтадан сўнг биз “Ливерпул”га қарши ўйнаймиз. Агар биз ушбу ўйинда ғалаба қозонсак, чемпионлик учун яхшигина имкониятга эга бўламиз”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ агар “Челси” бу мавсум бирор бир мусобақада ғолиб чиқолмаса, Азар жамоадан кетиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.