Азар: Ҳар иккала жамоа учун бу ёмон натижа бўлмади

«Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган «Рома»га (3:3) қарши ўйинда, ғалаба қўлдан чиқарилишидан афсусда эканини айтди.

«Ҳар иккала жамоа учун бу ёмон натижа бўлмади. Аммо, биз 2:0 ҳисобида олдинда эдик, афсуски ғалаба қозонмадик. Бундай фарқ билан олдинда бора туриб, ғалабани қўлдан чиқармаслигимиз лозим.

Бугун Жеко зўр ҳужумчи эканини намойиш қила олди.

Дуранг натижага қарамай, гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолдик. Энди Римда ҳам шундай ўйин намойиш қилишимиз шарт. Премьер лигадаги қаторасига иккита мағлубиятдан сўнг, ўзимизга келиб олдик» - деб Азар сўзларини келтирмоқда ВВС.

Айни пайтда, «Челси» гуруҳда «Рома»ни 2 очко ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаб турибди.