Азар "Реал"га ўтиш умидида "Челси"нинг супер таклифини рад этди

Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар "Челси"нинг шартномани узайтириш борасидаги таклифини рад этди.

Sun Sport нашри тарқатган хабарга кўра "аристократлар" 27 ёшли футболчисига йилига 20 млн евро маош таклиф қилишган. Бироқ, Азар “Реал”га ўтиш умидида ушбу супер таклифни рад этган.

Маълумот учун, Азар якунланган мавсум “Челси” сафида жами 52та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 17та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!