Азарнинг отаси: Агар Зидан "Реал"дан кетмаганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди

"Челси" клуби вингери Эден Азарнинг отаси Тьерри ўғли нима сабаб "Реал"га ўтмаганини билмаслигини, аммо Зидан “қироллик клуби”да қолганида вазият бошқача бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

“Нима учун Азар бу ёз “Реал”га ўтмагани ҳақида бир нима дея олмайман. Хоҳламаганим учун эмас, билмаганим учун. Эденнинг “Челси” билан яна бир йил шартномаси бор. Шу боис у умуман “Реал”га ўтмаслиги ҳам мумкин. Лекин, агар Зидан жамоада қолганида вазият бошқача кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Лекин у маълум сабабларга кўра кетди”, - дейди бельгиялик футболчининг отаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!