Азиз Ибрагимов: Канчельскиснинг машғулотларида роҳатланамиз
Ads

19-турнинг марказий учрашувида «Навбаҳор» ўз майдонида «Пахтакор»га ютқазиб қўйди ва ушбу беллашув ҳақида ҳар ким ўз муносабатини билдирди. Умуман олганда, учрашув кутилганидек, кескин курашлар остида ўтди. Гарчи «Навбаҳор» ёмон ўйнамаган бўлса-да, яна ютқазиб қўйди. Лекин жамоада маҳоратли футболчилар йиғилган ва улар албатта вазиятни ўнглай олишига ишонса бўлади. Ҳар ҳолда клубнинг курашаётган мақсади ҳам жиддий. Мисол учун Азиз Ибрагимовнинг ҳам клубда ўз ўрни бор. «Навбаҳор»га айнан Канчельскиснинг таклифига биноан келган ярим ҳимоячи ўзига билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил ҳаракат қилмоқда. Айтиш керакки, ўз навбатида Канчельскиснинг қайтгани футболчиларга ҳам бошқача таъсир қилгани кўриниб турибди. Гарчи «Пахтакор»га кичик ҳисобда имкониятни бой бериб қўйганига қарамасдан, кучли рақибга қарши муносиб кураша олганини таъкидлаш ўринли бўларди. Куни кеча ушбу ўйинчи билан суҳбатда бўлдик.

- «Пахтакор»га бой берилган ўйин ҳақида нималар деган бўлардингиз?

- Ўйин роса томошабоп руҳда ўтди. Ўйлайманки, стадионга йиғилган мухлислар ҳам учрашувни кўриб маза қилишди. Масалан, менга ҳам бу ўйин ёқди. Тўғриси, кескин курашларга бой ўтадиган ўйин ўзимга ҳам манзур бўлади. Кўрган бўлсангиз, «Навбаҳор» - «Пахтакор» учрашувида ҳам курашлар кўп бўлди. Бежизга бу жамоа биринчи ўринда эмас. Эътибор бераётган бўлсангиз, рақибларини 4:0, 5:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб келмоқда. Биз бу учрашувда қарши ҳужумлардан фойдаланишни кўзлаб, эҳтиёткорликни биринчи ўринга қўйган ҳолда майдонга тушгандик. Афсуски, ҳимоячимиз йўқ жойдан хатога йўл қўйди. «Пахтакор» ўзи учун юзага келган ягона имкониятдан гол уриб кетди. Лекин бизда бир қатор вазиятлар юз берганди. Дарвоза томон хавфли зарбалар ҳам йўлладик. Аммо гол ура олмадик. Аламлиси, «Пахтакор» битта вазиятдан гол уриб ютиб кетди. Умуман олганда, майдонда яхши ўйин бўлди.

- Биринчи бўлимдан кейин сизни бошқа футболчига алмаштиришди. Бу нима билан боғлиқ?

- Тўғрисини айтсам, билмадим. Биринчи бўлимдан кейин мени алмаштириб юборишини ўзим ҳам кутмагандим. Ҳали бунинг сабабини мураббийдан сўрашга ҳам улгурганим йўқ эди. Чунки ўйиндан кейиноқ биз уйга, йўлга чиқиб кетгандик.

- «Пахтакор»нинг йўқ жойдан гол уришига «Навбаҳор» ҳимоячиси Алижонов сабабчи бўлиб қолди. Айнан унинг хатоси туфайли жамоа аламли тарзда гол ўтказиб юборди. Балки бундай «катта» ўйинлардаги босимга дош бера олмагандир. Ўша хатоси учун унга танбеҳ бердингларми?

- Жамоамизда ёш футболчилар ҳам кўп. Бундай вазиятда эса танбеҳ бермасдан иложи йўқ. Ўшанда янада хушёр бўлади. Лекин футболда хато қилмайдиган ўйинчининг ўзи йўқ. Масалан, ўзимда ҳам хатолар кўп бўлган. Ҳатто, терма жамоада ўйнаганимда биринчи бўлимдан кейин қизил карточка олиб майдондан чиқиб кетган пайтларим ҳам бўлган. Шунинг учун бехато футболчининг ўзи йўқ. У ёш, тўғри қабул қилиш керак. Алижонов ўйин давомида менинг қанотимда, аниқроғи ортимда тўп сурди. Учрашувдан олдин ҳам унга ҳимояда қоида бузмасдан ўйнагин, жарима майдонимиз ичида рақибларни алдаб юрмагин, тўпни олишинг биланоқ таваккал қилмасдан олдинга Касьянга қараб тепавер деб айтгандим. Аммо барибир у ёшлик қилиб қўйди ва хатоси туфайли ютқазиб қўйдик.

- Андрей Канчельскис келганидан сўнг мухлисларда яна ишонч пайдо бўлди. Ундан аввал ишлаган Деян Журжевич пайтидаги ҳолат қандай эди ва ҳозир қанақа?

- Жамоамизда ўзгариш сезилганини «Пахтакор»га қарши ўйинда ҳам билсангиз бўлади. «Пахтакор»дек клубда гол уриш учун деярли имконият бўлмади. Ўша биргина ҳимоячимизнинг хатоси туфайли гол ура олди холос. Канчельскиснинг машғулот ўтказиш жараёнлари кучли. Умуман олганда, йигитларимиз яхши ўйин кўрсатишди.

- Андрей Канчельскисга таъриф берадиган бўлсак, у ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Ўзи ҳам футбол ўйнаган, айниқса, Англияда муваффақият қозонган. У фаолияти давомида юлдузли мураббийларни кўрган ва улар билан бирга ишлаган. Доим бош мураббийнинг ёрдамчисига ҳам кўп нарса боғлиқ. Канчельскис билан Беленковни кучли мутахассислар деб биламан. Канчелськис жамоани жанговор ҳолатга келтира олади. Унинг одамгарчилиги ҳам жуда ажойиб. Бемалол олдига келиб гаплашиб ўтирсангиз бўлади. «Манчестер Юнайтед»да ўйнагани учун унинг Канчельскис деган номи бор. Аммо шунга қарамай, у жуда хотиржам ва камтар инсон.

- Деян Журжевич ишлаган пайтда асосан муваффақиятсиз натижалар қайд этилди. Футболчилар унинг тактикасига мослаша олмадими ёки бошқа сабаб бўлдими?

- Журжевич пайтида бизга жисмоний куч етишмасди. Кўпроқ тактикалар устида ишлардик. Натижада иккинчи бўлимда жамоанинг жисмоний тарафдан кучи етмай қоларди. Ҳамма мураббий ҳар хил бўлади. Канчельскиснинг машғулотларида эса маза қилиб роҳатланамиз. Охирги кучимиз қолгунича ишлаймиз. Лекин мураббийлар ҳақида ёмон гап айтмайман. Улар билан минг тортишган ёки жанжаллашган бўлсам ҳам ёмонламайман. Барчанинг омадини берсин дейман. Аммо мураббий ўзгарганидан кейин ўйинларимиз яна бошқача кўриниш оляпти.

- «Навбаҳор»нинг мақсади жиддий эди. Лекин ҳозирги ҳолатдан кейин жамоа қайси ўринга даъвогарлик қила олади деб ўйлайсиз?

- Ҳалигача бизда ҳам имконият бор. Айниқса, учинчи ўрин учун охиригача курашамиз. Олдимизда турган еттита учрашувда максимал очколарни қўлга киритишимиз керак.

- «Пахтакор»нинг чемпионлигини тан олиб, уни табрикласак ҳам бўлаверадими?

- Ҳа, тан олиш керак, «Пахтакор» кучли. Улар чемпион бўлади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Расулжон Тоштемиров
19/09/2019 07:25
Яхши факат Пахтакорга омад тиламагин
&
Фан
19/09/2019 08:38
КОНЧЕЛИСКИС гуёки Узбек футболида тартиб-коидаларни барчага бир хил тасирини таминлаб турувчи ва ХАКАМ ларга хам конун-коида борлигини эслатиб турувчи ПОЛИЦИЯЧИСИ.
&
$.M.I.D
19/09/2019 12:41
Канчельскис қайтгандан кейин Пахта қўйишни бошлаворивсану, Навбахордан кетишинг аниқ сани, бир пайтлар Бухорода ўйнаб юрганингда Навбахор мухлислари тўғрисида ёмон гапларинг эсингдан чиқмагандир?
Сурхон Футбол клуби
19/09/2019 09:06
Нега унда навбахор уз уйида кичик хисобда маглубиятга учради? Сурхон уз уйида пахтакор билан 0:0 уйнаган эди. Буни хаммаси жамоага боглик деб уйлайман.
Камолиддин Хужаев
19/09/2019 18:43
Навбахор Пахтакорни уйида 2:2 ўйнаб келди
Сурхон Футбол клуби
19/09/2019 19:02
Шундай экан бу ерда айб жамоада. Жамоа кучсиз
&
BBS UZB
19/09/2019 11:14
Ming muxlislari ko'p bo'lgani bilan ular maydonda yordam bera olisholmaydi, alamlar...
Ruslan Ruslanovich
19/09/2019 18:45
Man masalan pahtakorni oyiniga qoyil qolmadim yomoonam tirpila bop ketibdi saldan saaga yiqilvolib yotvolaverib jonga tegdi vaqt chozaverib haqqoniy aytila agar mard muhlis bosela
&
BBS UZB
19/09/2019 22:11
O'sha kuni paxtachilar ochiqchasiga qo'rqib o'ynashdi, chempionatda bularni shoxini kimdir qayirishi kerak, misol uchun Navbahor
Shaxboz Bekmurodov
19/09/2019 08:31
Kanchiliski boshchiligida mazza qilib yutqazdinglarmi
&
19/09/2019 09:20
Тугри. Хар кандай магбулият бари-бир магбулиятдир.
Чиройли уйин у/н очко берилмайди.
Бу учрашув Арвеладзе у/н чемпионликдан хам кура мухимрок уйин булди. Бу уйинда Канчелискис Шотани шогирдларини булажак ОЧЛ га умуман тайёр эмасликларини, кучли клубларга рубару келганда клубга йигилиб олган юлдуз футболчилари ва тупурарлари хам ожиз чорасиз колишларини, 70 чи минутдан сунг умуман чарчаб майдонда йуколиб, куринмай колишларини тулик исботлаб берди.
Бу мазза килиб ютказиб бериш эмас-да энди.
Арвеладзе бу уйиндан тулик узига хулоса чикариб шогирдларини ОЧЛ га таёрлаб бориши к/к булади лекин буни уддасидан чикишига сал ишонч камрок сабаби Пахтакорга муносиб ракобатчи йук. Пахтакор пролигада чемпион булиб тугри ОЧЛ га чиккандек булгандан кейин натижани хам шунга ярашасини кутамизми ???
&
19/09/2019 09:22
Тугри. Хар кандай магбулият бари-бир магбулиятдир.
Чиройли уйин у/н очко берилмайди.
Бу учрашув Арвеладзе у/н чемпионликдан хам кура мухимрок уйин булди. Бу уйинда Канчелискис Шотани шогирдларини булажак ОЧЛ га умуман тайёр эмасликларини, кучли клубларга рубару келганда клубга йигилиб олган юлдуз футболчилари ва тупурарлари хам ожиз чорасиз колишларини, 70 чи минутдан сунг умуман чарчаб майдонда йуколиб, куринмай колишларини тулик исботлаб берди.
Бу мазза килиб ютказиб бериш эмас-да энди.
Арвеладзе бу уйиндан тулик узига хулоса чикариб шогирдларини ОЧЛ га таёрлаб бориши к/к булади лекин буни уддасидан чикишига сал ишонч камрок сабаби Пахтакорга муносиб ракобатчи йук. Пахтакор пролигада чемпион булиб тугри ОЧЛ га чиккандек булгандан кейин натижани хам шунга ярашасини кутамизми ???