Азиз Ибрагимов тўп сурадиган жамоа мавсумни иродали ғалаба билан тугатди

Бугун Латвия чемпионатига якун ясалди. Ҳамюртимиз Азиз Ибрагимов тўп сурадиган “Спартак” клуби сафарда “Вентпилс” меҳмони бўлди.

Голларга бой тарзда кечган қарама-қаршиликда мезбонлар икки бор ҳисобда олдинга чиқиб олганига қарамасдан, якунда юрмалаликлар ўз иродаларини намойиш этишиб, 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Ҳамюртимиз 90 дақиқа тўп сурди. Эслатиб ўтамиз, “Спартак” клуби чемпионлик масаласини ўтган турдаёқ, ҳал этган эди.

Латвия чемпионати. 28-тур

“Венцпилс” – “Спартак” 2:3.


Турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!