Азиз Ибрагимов янги мавсумни

Янги мавсумга жиддий тайёргарлик кўраётган “Бухоро” сафига тажрибали футболчилар келиб қўшилиши давом этмоқда.

SPORTS.uz’га маълум бўлишича ўз вақтида Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп сурган ярим ҳимоячи Азиз Ибрагимов ҳам айни дамда бухороликлар машғулотларида иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, 31 ёшли Азиз Ибрагимов учун "Бухоро" бегона эмас. Боиси, у 2015-2016 йилларда айнан бухороликлар сафида тўп сурган. Эслатиб ўтамиз, У сўнгги мавсумни Латвиянинг “Юрмала” жамоасида ўтказган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)