Азиз Турғунбоев
Ads

Мавсум якунларига кўра Суперлигада бронза медалларини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клубида мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди.

“Навбаҳор” мухлислар клубининг телеграмдаги саҳифасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра “лочинлар” ярим ҳимоячиси Азиз Турғунбоев энг овоз тўплади ва бир овоздан жорий мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Иқтидорли футболчига сўровномада иштирок этганларнинг 500 нафари овоз берди. Турғунбоев бу борада жамоадошлари Остон Ўрунов (430), Мирзоҳид Ғофуров (105), Аъзам Алиев (86), Игорь Голбан (79), Даврон Ҳошимов (67), Жаҳонгир Меҳмонов (38) ҳамда Рўзимбой Аҳмедовларни (27) ортда қолдиришга эришди.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи жорий мавсум Суперлигада жами 28та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ёздириб қўйишга эришди.