Азизбек Турғунбоев: Хурсандлигимдан либосимни ечиб юбордим

"Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг "лочинлар"нинг учинчи голини урган ёш ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоев учрашувдан олган таассуротларини ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Ғалабани қўлга киритиш қийин бўлди. Сўнгги ўйинларимизнинг аксарияти дуранг билан тугаб келаётганди. Худога шукур, нохуш анъанага (Намангандаги сўнгги 4 ўйинда дуранг кузатилган) чек қўйдик. Бундан буёғига ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Худо хоҳласа, "Навбаҳор"ни юқори ўринларга кўтаришга ҳаракат қиламиз. Гол урганимдан сўнг хурсандчиликдан либосимни ечиб юбордим. Хал қилувчи гол муаллифига айланганим сабабли хиссиётларимни бошқара олмадим. "Нефтчи"га қарши ўйин? Фарғоналиклар билан доим ўзаро учрашувимиз муросасиз кечган. Дерби мақомидаги ўйинга ортиқча таъриф беришни хожати йўқ. "Нефтчи" билан қарама-қаршиликда ҳам мухлисларимизга ғалабани тақдим этишни мақсад қилганмиз. Албатта, рақиб ҳам кучли жамоа. Абрамов шогирдлари "Пахтакор"га ютқазишгани "Навбаҳор"га қийинчилик туғдиради. Чунки улар бизга қарши беллашувда 3 очко учун тиш-тирноқлари билан курашишади. Фарғонада барчани қизиқарли тўқнашув кутмоқда", - деди Турғунбоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!