Азмун ва Дзюба гол урмаган ўйинда

Россия премьер-лигасининг 11-турида “Зенит” ўз майдонида “Сочи”ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Санкт-Петербургдаги “Газпром Арена”да кечган беллашув голларга бой бўлди. Мезбонларнинг голларини Вячеслав Караваев (16'), Александр Ерохин (24') ва Дуглас Сантос (90') киритди. Меҳмонларнинг ягона голига Кирилл Заика (57') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар