БАА чемпионати кучаймоқда: "Эвертон" футболчиси Осиё клуби билан шартнома имзолади (фото)

Ярим ҳимоячи Аллан "Эвертон"дан Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Ваҳда" клубига ўтди. Клуб 31 ёшли бразилиялик футболчи билан икки йиллик шартнома имзоланган.

Аллан инглиз клубида 2020 йилдан буён ўйнаб келаётган эди. Шунингдек, у “Наполи”, “Удинезе” ва “Гранада” клубларида ҳам тўп тепган. "Transfermarkt" портали футболчининг нархини 10 миллион еврога баҳоламоқда. 

Ўтган мавсум бразилиялик ярим ҳимоячи Премьер лиганинг 28 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!