Бачуайи Бундеслигада Обамеянгнинг кўрсатгичини такрорлади

Хабарингиз бор кеча Германия Бундеслигасининг 21-турида Дортмунднинг “Боруссия” клуби сафарда “Кёльн” меҳмони бўлди ва 2:3 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди.

Эътиборлиси, шу куни дортмундликларнинг 2та голига жамоага яқиндагина келиб қўшилган Миши Бачуайи муаллифлик қилди. Гап шундаки, охирги марта Бундеслигада дебют учрашувида дубль қайд этган футболчи бу Пьер-Эмерик Обамеянг бўлган. У 2013 йил “Боруссия” сафида Германия чемпионатида дебют қилган ва илк ўйиндаёқ ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг "Арсенал"га кетгач "Боруссия" унинг ўрнига айнан Бачуайини сотиб олишган эди.