Бадиий гимнастикачиларимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокларини бошлашди
Ads

10-16 сентябрь кунлари Болгария пойтахти София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича XXXVI жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақада жаҳоннинг 58 мамлакатидан энг сара гимнастикачилар баҳсларга киришишган. Яккалик дастурда Сабина Ташкенбаева, Нуриниссо Усманова ва Дилдора Раҳматовалар юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқдалар.

Мусобақа доирасида 9 та медаллар жамланмаси ўйналади. Спортчилар яккалик кўпкураш, жамоавий кўпкураш, халқа, тўп, булава ҳамда тасма бўйича ўтказиладиган машқларда совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар. Жамовий баҳсларда эса кўпкураш, 5 та халқадаги машқлар финали, 3 та тўп ва 2 та арқон билан машқлар финали мусобақа дастуридан ўрин олган.

Маълумот учун, ушбу жаҳон чемпионатида жамоавий кўпкураш бўйича Токио 2020 Олимпия ўйинларига дастлабки лицензиялар ўйналади.