Баҳодир Аҳмедов: Ж.Корея биз ўйлаганчалик кучли бўлиб чиқмади

Футзал бўйича Осиё чемпионати “B” гуруҳи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди ва 13:2 ҳисобидаги йирик ғалабани нишонлади. Учрашувдан кейин миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман. Биринчи учрашув доим қийинчилик туғдиради. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кўнглим тўқ, аммо барибир хатолар кузатилди. Хатолар устида ишлаб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Бугун ҳар бир футболчи яхши ўйнади ва унинг самараси ҳисобда акс этди. Тан олиш керак, Жанубий Корея термаси биз ўйлаганчалик кучли бўлиб чиқмади, йигитлар уларга етарлича қаршилик кўрсата олди.

Энди эътиборни навбатдаги ўйинларга қатарамиз. Эртадан яна машғулотлар ўтказиб, Тожикистон билан беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Тожикистон – кучли жамоа. Улар бежизга Осиё чемпионати финал босқичига йўл олмаган. Йигитлар бу ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашига ишонаман, – деди Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!