Баҳодир Жалолов ​WBC янгиланган рейтингида топ 15 ликка кирди (барча ўринлар)

 
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) декабрь ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни эълон қилади. Унда ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг:
 
Оғир вазн: Баҳодир Жалолов топ 15 ликда қайд этилди ва 14-ўриндан жой олди;
 
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 11-ўрин, Бектемир Мелиқўзиев 26-ўрин; 
 
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин; 
 
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 18-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов 21-ўрин, Жамшидбек Нажмитдинов 29-ўрин;   
 
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 11-ўрин; Ботир Аҳмедов 22-ўрин;
 
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 13-ўрин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!