Баҳодир Жалолов иккинчи рақибини ҳам нокаутга учратди
Ads

Боксчимиз Баҳодир Жалолов профессионал рингдаги иккинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Жангга оз вақт қолганида унинг рақиби ўзгарди. Баҳодир аввал маълум қилинганидек мезбон боксчи Томас Хаукинсга қарши эмас, мексикалик чарм қўлқоп устаси Эдуардо Вителага қарши рингга кўтарилди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда. 

Эътиборлиси, Жалолов жангнинг биринчи раундидаёқ рақибини нокаутга учратди ва профессионал рингдаги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини нишонлади.

Эдуардо Вителанинг проф боксдаги жанглари сони 6тага етди. У бунгача 3та ғалаба (2таси нокаут) ва 3та мағлубият (2таси нокаут) қайд этган.