Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатида мезбон боксчини аяб ўтирмади (видео)
Ads

Кеча мусобақанинг ярим финал жанглари бўлиб ўтмоқда. +91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Баҳодир Жалолов финал йўлида россиялик  Максим Бабанинга қарши рингга кўтарилди.

Қизиқарли тарзда кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан ҳамюртимизнинг ғалабасини қайд этишди. Шу тариқа, тўртинчи боксчимиз финал йўлланмасига эга чиқди. 

Қуйида ушбу жангни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар -52 кг вазн тоифасида Шаҳобиддин Зоиров, -57 кг вазн тоифасида Миразизбек Мирзаҳалилов, -81 кг вазн тоифасида эса Дилшодбек Рўзметовлар финал йўлланмасини қўлга киритган эди.