Баҳодир Насимов: “Куперга ўзимни кўрсатиш учун жонимни беришга тайёрман”
Ads

Озарбайжон чемпионатига кўчиб ўтган Баҳодир Насимовнинг у ердаги фаолияти қандай кечаётгани борасида мухлисларимизнинг қизиқаётганликлари ҳақида эшитиб турамиз. Маҳаллий “Кешла” жамоаси аъзосига айланган ҳужумчимизнинг охирги пайтларда ишлари у қадар юришмаётгандек. Бунгача “Кешла” “Интер” деб номланарди. Бунинг устига унинг жамоаси мағлубиятлар гирдобига тушиб қолгани ҳақида ҳам маълумотлар бор. Насимов янги жамоаси сафида кўпроқ захирада қолаётгани эса ёқимсиз ҳолат. Шунинг учун биз Баҳодир билан боғландик ва у ердаги фаолияти ҳамда аслида вазият қандай эканлиги билан яқиндан қизиқдик.

Тажрибали футболчимиз суҳбат давомида терма жамоамизнинг янги бош мураббийи Эктор Куперга ўзини кўрсатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилишини алоҳида таъкидлади.

- Эктор Купер терма жамоага номзод бўлган барча ўйинчиларни чақириб, яна бошқатдан имконият ҳавола этяпти. Лекин мураббий мени кузатяптими-йўқми, бундан бехабарман. Агарда мени ҳам термага чақирадиган бўлса, Куперга ўзимни кўрсатиш учун жонимни беришга тайёрман.

Баҳодир Насимов билан уюштирилган суҳбатнинг тўлиқ матнини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.