Баҳодирнинг жанги нега қолдирилди?
Ads
 

Профессионал боксчилик фаолиятини АҚШда давом эттираётган тажрибали чарм қўлқоп устаси Баҳодир Мамажонов (19-3-0, 11 КО) навбатдаги жангини 29 июль куни ўтказиши лозим эди.

Ўзбек боксчилари АҚШда рингга чиқади

Баҳодир Мамажонов америкалик Крис Ховард билан жанг қилиши эълон қилинганди.

Бироқ, боксчимиз фейсбукдаги саҳифаси орқали бугунги жанг қолдирилганини маълум қилди. Баҳодирнинг айтишича, рақиб қонида гепатит С вируси топилгани боис ташкилотчилар унинг рингга чиқишига рухсат беришмаган.

Ўз навбатида Аҳрор Муралимовнинг америкалик нокаутчи Жермейн Франклин билан жанги белгиланган вақтда ўтказилади.

SPORTS.uz