Баҳром Абдураҳимов янги мавсумни
Ads

Мана янги янги мавсум бошланишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. “Металлург” клуби бош директори Абдуқаҳҳор Маъруфалиев эса стадион ва академия ҳолати, шунингдек, таркибдаги ўзгаришлар каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Унинг сўзларига кўра бекободликлар "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Баҳром Абдураҳимов билан келишувга эришишган ва ушбу футболчи тез орада "Металлург" сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.

"Умуман олганда, селекция ишларидан қониқдик. Фақат яна битта ишимиз қолди. Агарда ўзимиз хоҳлаётган ўйинчини ҳам қўлга кирита олсак, селекциядан тўлиқ қониққан бўлардик. Сизга ростини айтсам, биз “Пахтакор”даги Баҳром Абдураҳимов билан гаплашяпмиз. Аслида биз ушбу футболчи билан келишиб ҳам қўйгандик. Аммо “Пахтакор”да иккита ўйинчи жароҳат олгани сабабли Баҳромни ўзларида ушлаб туришибди. Агарда “Пахтакор” уни қўйиб юборадиган бўлса, дарҳол сафимизга қўшиб оламиз. Аслида эса Абдураҳимов жамоамизга Туркиядан қайтиб келганимиздан кейиноқ қўшилиши керак эди", - дейди "Металлург" бош директори.