Балотелли
Ads

Италиялик ҳужумчи Марио Балотелли "Марсель" клубидан кетишини маълум қилди.

“Марсел”да ўтган ажойиб 5 ой учун барчага миннатдорчилик билдираман, гарчи биз қўйилган вазифани уддалай олмаган бўлсакда. Мураббийларга, футболчиларга, клуб президентига ва жамоанинг барча аъзоалрига раҳмат айтаман. Кўришгунча”, - деб ёзади Балотелли ўзининг Инстаграмдаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли “Марсель” сафига жорий йилнинг январида “Ницца”дан эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. Унинг клуб билан тузган амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Маълумот учун, у жорий мавсум “Марсель” сафида Франция чемпионатида жами 14та ўйинда майдонга тушди ва 8та гол уришга эришди.