Балотелли: Пирло яна 10 йил ўйнаши мумкин эди
Ads

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли кеча футболчилик фаолиятини расман якунлаган ҳамюрти Андреа Пирло ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ноёб, такрорланмас, ажойиб. Сендек футболчи билан бирга ўйнаганимдан фахрланаман, раҳмат Андреа.

Менинг фикримча Пирло яна 10 йил бемалол ўйнаши мумкин эди”, - дейди Балотелли ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, 38 ёшли Пирлонинг сўнгги жамоаси АҚШнинг “Нью-Йорк Сити” клуби бўлди.