Балотелли ва Снейдерларда муаммо бор

Франциянинг “Ницца” жамоаси ЕЧЛ саралаш босқичининг плей-оффида “Наполи”га қарши кечадиган ўйин олдидан жиддий йўқотишларга учради.

Гап шундаки, “Ницца” етакчи футболчилари Марио Балотелли хамда Уэсли Снейдерлар “Наполи”га қарши баҳс учун эълон қилинган қайдномадан ўрин эгаллашмади.

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Люсьен Фавр уларда саломатлиги билан боғлиқ муаммоси бор эканлигини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, ушбу баҳс 16 август куни Тошкент вақти билан соат 23.45 да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!