Балотелли яна Италия термасига қайтадими?

Франциянинг “Ницца” клуби ҳужумчиси Марио Балотелли Италия терма жамоасига қайтиши мумкин.

Италия терма жамоасининг вақтинча бош мураббийи – Луиджи Де Бьяджо  27 ёшли футболчини март ойида бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашувларида таркибга киритмоқчи.

Сўнгги бор “СуперМарио” “мовий гвардия” сафида ЖЧ-2014 да тўп сурган эди.

Шунингдек, Де Бьяджо Жанлуиджи Буффон ва Жоржо Кьеллиниларни ҳам терма жамоага қайтармоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!