Балотелли яна кўнгилсизликлар гирдобида қолди
Ads

Франциянинг “Ницца” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли яна бир кўнгилсизликка учради. Итальян нашрларида футболчи ўзининг “Феррари”сида тезликни 20 км/соатга етказгани учун йўл полицияси томонидан тўҳтатилганида ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Футболчининг ўзи буларни инкор этди.

“Катта магистралда 200 км/соат тезликда ҳаракатланиш жиноят ҳисобланмайди. Буларни хасадгўй одамлар ёзган. Балки, бу хасад машинага нисбатан бўлгандир. Бу текширув шунчаки оддий текширув бўлган эди.

Итальян нашрлари – ахлат. Улар хабарнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини текширишмайди”, – деб айтиб ўтди италиялик футболчи.