Банега
Ads

"Севилья" ярим ҳимоячиси Эвер Банега Англия премьер-лигасига кўчиб ўтишга жуда яқин турибди.

Goal.com тарқатган хабарга кўра аргентиналик футболчининг агенти айни дамда Лондонда бўлиб турибди ва “Арсенал” билан мижозининг трансфери бўйича музокаралар ўтказмоқда. Ушбу трансфер 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Гап шундаки, “канонирлар” устози Унаи Эмери жамоадан кетиши айтилаётган Аарон Рэмзи ўрнига айнан “Севилья”даги собиқ шогирдини муносиб кўрмоқда.

Маълумот учун, Банега жорий мавсум андалусияликлар сафида жами 28та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.