"Барса" ҳимоя марказига номзод топиб қўйди
"Атлетико" Мадрид ҳимоячиси Марио Эрмосо фаолиятини Испаниянинг бошқа топ-клубида давом эттириши мумкин. Инсайдер Жерар Ромеронинг хабар беришича, 28 ёшли футболчига “Барселона” қизиқиш билдирмоқда.
"Кўк-анорранглилар" вакиллари узоқ вақтдан бери Эрмосонинг фаолиятини кузатиб келмоқда ва ҳимоя чизиғидаги муаммолар туфайли у билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Испаниялик ҳимоячининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий мавсумда Марио “матрасчилар” сафида 31 та ўйинда иштирок этиб, иккита гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган. Томонлар ўртасидаги шартнома шу йилнинг ёзида якунига етади.
Фикрлар