“Барса” кучая олмайди

  • 29 января, 2023, 07:38
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” ҳар чанд уринмасин қишки трансферлар вақтида янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди.

Tecno

Marca нашрининг маълум қилишича, молиявий фэйр-плей талаблари каталонияликларга янги футболчиларни расмийлаш имконини бермайди.

Жамоани нидерландиялик ҳужумчи Мемфис Депай тарк этган ва Жерар Пике фаолиятини якунлаганидан кейин клуб маошлар фонди бир мунча қисқарган бўлса-да, ҳали бу янги ўйинчи олиш учун етарли эмас.

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес Мемфис Депай ўрнига ҳужумчи қидираётган эди. Энди испаниялик мутахассис ёзгача сабр қилишига тўғри келади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию