«Барса» Ла Лига пешқадами! Кимга яхши, кимга ёмон?

Мадрид шаҳри атрофида бўлиб ўтган қийин учрашувда каталонияликлар «Хетафе»ни 2-1 ҳисобида сафарда мағлуб этди. Бу «Барселона»га турнир жадвалида катта фарқ билан яқин таъқибчиларидан ўзиб кетишига сабаб бўлди. Хўш, учрашувнинг асосий ғолиб ва мағлублари ким?

Ғолиб: Лео Месси

Ҳар доимгидек. Янги йил таътилидан яқинда қайтганига қарамай Мессининг афсунларини ҳеч нарса тўхтата олмайди. Аргентиналик футболчи яна энг зўр ўйинини намойиш қилди. Аммо унинг ўзига бўлган ишончини йўқотмаганига бир неча вазиятларда гувоҳ бўлдик. Биринчиси, унинг ўйин аввалида кучли босим остида қолганига қарамай, жамоасининг дастлабки голини киритишнинг уддасидан чиқа олди. Дарвозага ноқулай нуқтадан гол киритиши унинг моҳирлигини яна бир бор кўз-кўз қилди.

Кўплаб футболчилар бирорта ўйинда «фокус-мокус» кўрсатишса қолган вақтда буни тўхтатиб қўйишади. Фақат Месси эмас. У «Хетафе»нинг ўзининг заргарона паслари билан парчалаб ташлади. Луис Суаресга узатган голли паси ҳаммасидан ажойиб бўлди.

Мағлуб: Жейми Мата

«Хетафе» кечаги баҳсда тишидан-тирноғигача “Барса”га қарши курашди. Ўйинга старт берилганидан то тугагунга қадар катта иштиёқ билан ҳаракат қилди. 1-2 ҳисобида ортда қолишганида уларнинг имкониятлари янада ортди. Хорхе Молина захирада қолдирилиб Жейми Мата майдонда қолди ва ўзини кўрсатишга уриниб кўрди.

Унинг Марк-Андре Тер Штеген билан яккама-якка вазиятга чиқиб бориши дарвозабоннинг гол ўтказиб юбориши билан тугади. Мата совуққонлик кўрсатди ва немис посбонини ажойиб тарзда доғда қолдирди. Бироқ унинг бу саъйи-ҳаракатлари жамоасига бир очко олишга ҳам етмади.

Ғолиб: Джене

Баъзан бир ўйинда катта шов-шув кўтариб кейинчалик уни каттароқ клубга трансфер бўлганини кўрасан. Джененинг «Барселона»га қарши ўйини мана шундайлардан бири бўлди. Тоголик ҳимоячи каталонияликларга қарши жон-жаҳди билан ўйнади.

У Луис Суарес ва Усмон Дембелега қарши жисмоний жиҳатдан устунлик қилди. У Месси ва «Барса»нинг бошқа ҳар қандай футболчисига қарши техник ҳукмронликка эриша олди. У рухий устунликни ҳам сақлаб қолди.

Унинг ўйини деярли мукаммал ҳимоявий ўйин бўлди. Агарда у 1-февралда ҳам «Хетафе»да бўлса, бирор жамоа пўлат ҳимоячини қўлдан чиқарган бўлади. У 1-сентябрда ҳам клубда бўлса, Европанинг бирор жамоаси қаттиқ зарбани қабул қилиб олади.

Мағлуб: Нелсон Семеду

Серхи Роберто жароҳат олганида Эрнесто Вальверде одатий схемага қайтиб Семедуни ўйнатганди. Португалиялик футболчи севимли ўнг қанот ҳимоячиси эмас. Чунки у тўп билан Робертодек муомала қила олмайди. Ҳатто ярим ҳимоячи ҳимоячидан яхшироқ вариант ҳам ҳисобланади.

Аммо Семеду билан «Барселона» одатдагидан яхшироқ ҳимоялана бошлади. Қаторасига уч ўйинда Ла Лигада «қуруқ ўйин» ўтказишди. Унинг кўпроқ вақтини ҳимояда ўтказиши ва тезлиги, позицион салоҳияти унинг асосий қуроллари ҳисобланади. Аммо «каталонияликлар» бутун мавсум ҳимоявий ўйин намойиш қила олмайди. Роберто сафга қайтиши биланоқ ўнг қанотни қайтариб олди. Гарчи у яхши ҳимояланишни билмаса ҳам.

Ғолиб: «Барселона»

Бир тарафдан «Барселона» ўйинни ютди. Бу уларни ғолибга айлантиради. Бироқ улар ютган услубга қаранг: «Хетафе»нинг дастлабки голи ҳисобга олинмади. «Барселона»нинг биринчи голи омаднинг ортидан содир бўлди. «Барса»нинг иккинчи голи узоқдан киритилди. Умуман каталонияликлар қишки таътилдан кейинги дастлабки ўйинини омад туфайли ютди дейишимиз мумкин.

Мағлуб: Ла Лига

Мавсумнинг дастлабки бир неча ойида Ла Лигада бирорта яққол етакчи бўлмагани қувонарли ҳолат эди. Кечаги ғалаба «Барса»ни «Атлетико»дан беш очкога ўзиб кетишига сабаб бўлди. «Севилья»дан етти очко, 4-ўринда бораётган «Алавес» ва 5-ўринга тушиб қолган «Реал»дан нақ 10 очкога илгарилаб кетди.

Ла Лига пешқадамлари энг кўп гол урган (энг яқин таъқибчисидан 29 тага кўп) ва тўплар нисбати (+30) ҳам яхши бўлган жамоага айланди. Ла Лиганинг сўнгги 10 ўйинида 7 ғалабага эга каталонияликлар ўз йўлига ниҳоят тушиб олгани кўзга ташланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
darwesh
07/01/2019 22:37
Бунака Реал билан Барса чемпионликни аник кулга киритади