“Барса” Месси билан бирга яна уч ҳужумчини нишонга олди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ёзги трансферлар вақтида ҳужум чизиғини янги ижрочилар билан кучайтирмоқчи.

Манбаларнинг таъкидлашинича, бу позицияга асосий номзод сифатида Лионель Месси белгиланган. Шунингдек, каталонияликлар Янник Феррейра Карраско (“Атлетико” Мадрид) ва Витор Рокени (“Атлетико Паранаэнсе”) ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Хави Эрнандес “Осасуна”га ижарага юборилган  Абде Эззалзулини ҳам биринчи жамоага қўшишни режалаштирмоқда.

Ёзда каталонияликлар таркибида жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!