"Барса" муҳим қарорни қабул қилди

“Барселона” президенти вазифасини бажараётган Карлес Тускетс молиявий инқироздан қутилиш учун маошлар қисқартирилишини маълум қилди.

- Биз ғалати даврда яшаяпмиз. Қабул қилинадиган қарорлар ҳаммага тегишли бўлиши керак. Клуб бюджетини мувофиқлаштириш учун харажатларимизни 300 миллион еврога қисқартиришимиз шарт. Якуний ғоя шундан иборатки, ҳаммамизнинг манфаатимиз учун футболчилар ва ходимлар маоши қисқатирилади. Бунга ҳамма, ҳатто Лионель Месси ҳам тайёр турсин, - деди Тускетс.

“Барселона” баҳорда ҳам коронавирус пандемияси туфайли футболчилар маошини кесиб қолган эди. Ўшанда бунга қаршилик қилган футболчиларни Лионель Месси йўлга солганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!