
“Барса” ўз юлдузини Англияга кузатиб қўйишга мажбур
Испаниянинг Marca нашри “Барселона” уругвайлик марказий ҳимоячи Рональд Араухони янги битимга кўндира олмагани ҳақида хабар тарқатди.
2019 йили Уругвайнинг “Бостон Ривер жамоасидан олиб келинган 22 ёшли ўйинчи икки мавсумдан бери каталонияликларнинг асосий таркибида мунтазам ўйнамоқда. Унинг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда якунланишини инобатга олган клуб мутасаддилари янги битим имзолашга интилмоқда.
Араухо ўзига “Манчестер Юнайтед” ва “ Челси” каби қудратли клубдардан таклиф бўлаётганини инобатга олиб, кучсизланган “Барселона” билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилди.
Каталонияликлар ёзгача янги битим туза олмаса, ёзги трансферлар вақтида Араухони Англияга кузатиб қўйишига тўғри келади. Истеъдодли ҳимоячи жорий мавсумда Ла Лигада 16 та ўйин ўтказиб, иккита гол уришга ҳам эришди.
Фикрлар