“Барса” ёзда олинадиган уч юлдуз номини ошкор қилди
“Барселона” ёзги трансферлар вақтида уч нафар машҳур футболчини ўз таркибига қўшиб олиш бўйича иш олиб боришини маълум қилди.
Энг қизиғи, бу ўйинчиларнинг бари ёзда эркин агентга айланади ва Каталонияга бепул келиши мумкин. Шу боис, “барселона” мутасаддилари январь ойидаёқ улар билан шахсий шартнома бўйича келишиб олмоқчи.
Клуб президенти Жоан Лапорта кутаётган юлдузлар Франк Кессиэ, Поль Погба ва Антонио Рюдигердир. Юлдуз даражасидаги бу ўйинчиларнинг ҳар бирига бир нечтадан қудратли клублар харидор бўлаётганини ҳам инобатга олиш керак.
Шунингдек, “Барселона” молиявий фондлар ёрдамида “Боруссия”нинг қимматбаҳо ҳужумчиси Эрлинг Холандни ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Фикрлар