"Барселона" 111 млн евролик трансфердан воз кечди
«Барселона» клуби «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес трансферидан воз кечди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, аргентиналик футболчи каталонияликлар сафига кўчиб ўтишни истайди. Аммо "Барса" унинг учун белгиланган 111 миллион еврони тўлашга тайёр эмас. Шунинг учун клуб бу трансфердан воз кечди.
Маълумот ўрнида, «Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес бу мавсум Италия чемпионатида 22 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди.
Фикрлар