“Барселона” 2 ҳафтадан бери Иско билан музокаралар олиб бормоқда

 

Испаниянинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Иско билан “Барселона” 15-20 кундан бери музокаралар ўтказмоқда. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, бу ҳақда ФИФА агенти Жота Жорди маълум қилган.

- “Барселона” директори Иско билан гаплашган. У ҳар доим “кўк-анор рангликлар” таркибида ўйнашни истаган. Бунинг учун унда имконият бор. Фақат бу жуда қийин бўлган тарнсфер, - дейди Жота Жорди.

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!