Ads

Англиянинг "Ливерпуль" клуби ўтган қишки трансферлар даврида "Барселона" билан махфий келишув имзолаган маълум бўлди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра каталонияликлар 2021 йилгача мерсисайдликлардан футболчи сотиб олмасликка ваъда беришган. Айнан мана шу шарт билан “Ливерпуль” Филиппе Коутиньони қишда “Барселона”га қўйиб юборишга рози бўлган.

Таъкидлаш керакки, ушбу келишув қонуний кучга эга. Шу боис, агарда “Барселона” ушбу келишувни бузса, “Ливерпуль” уни судга бериши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Maqsudbek
21/11/2018 14:08
zo'r taktika