Ads

Каталониянинг "Барселона" клуби ўзининг чап қанот ҳимоячиси Жорди Альба билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Унга кўра янги келишув 2024 йилга қадар имзоланади. Аммо, шартноманинг қолган қисмлари ошкор этилмаяпти. Бу ҳақда яқин соатлар ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Альба “Барселона” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 14та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.