"Барселона" августда "Наполи"га қарши 2 та ўйин ўтказади

Каталониянинг “Барселона” клуби мавсумлар оралиғида “Наполи” билан 2та ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Sport.es нашри тарқатган хабарга кўра ҳар иккала учрашув 7 ва 11 август кунлари АҚШда бўлиб ўтади. Таъкидлаш керакки, каталонияликларнинг ёзги режасида шунингдек Осиё бўйлаб турне ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ўтган мавсум Ла Лигада чемпионликни қўлга киритди, “Наполи” эса А Серияда кумуш медалларга эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!