Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби Голландиянинг “Аякс” жамоаси билан Маттейс де Лигт трансфери бўйича деярли келишувга эришди, дея хабар беради Catlaunya Radio.

Ҳозирда футболчининг трансфер нархи 80 млн еврони ташкил қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу ёш ҳимоя учун анча вақтдан бери “Интер”, “Ювентус” ва ПСЖ клублари кураш олиб бораётган эди.

Маттейс бу мавсум 23 ўйинда 2 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.