"Барселона" бирорта аниқ зарба бера олмай, "Бавария"га мағлуб бўлди (Видеошарҳ)

Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Барселона" - "Бавария" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 3:0 ҳисобида майдон эгаларидан устун келди. 

Дастлаб Садио Мане 10-дақиқада учрашувда ҳисобни очди. Бирини бўлимнинг ўзидаёқ Шупо-Мотинг гол уриб, фарқни иккитага етказиб қўйди. Ўйин тугаши арафасида Павар ҳисобни йирик кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, мюнхенликлар кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқиши аниқ бўлиб улгурди. "Барселона" эса энди Европа лигасида ўйнайди. 

Қуйида мазкур беллашув видеошарҳини томоша қилишнгиз мумкин: 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!