
“Барселона” Бразилиядан 19 ёшли вундеркиндни олиб келмоқчи
Испаниянинг “Барселона” клуби мураббийлари Бразилиянинг “Коринтианс” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Педриньони жамоага олиб келишмоқчи.
Испан гранди уни 2018 ёки 2019 йилда сотиб олишни режалаштиришган. Бироқ каталонияликлар унга қадар Педриньонинг трансфер қиймати ошиб кетишидан хавотирланишмоқда. Ҳозирда унинг трансфери 10-15 млн еврога баҳоланмоқда.
19 ёшли футболчининг ҳозирги жамоаси билан эса 2020 йилга қадар шартномаси мавжуд.
Комментарии