"Барселона" дарвозабони жароҳат олди

Каталониянинг "Барселона" клуби дарвозабони Нето жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага қараганда 30 ёшли бразилиялик футболчининг чап қўл билак суяги синган. Шифокорларнинг сўзларига кўра унинг соғайиши учун камида 5 ҳафта муддат талаб этилади.

Маълумот учун, “Барселона” Нетони жорий ёзги трансферлар даврида “Валенсия”дан 26 млн еврога сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!