Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби раҳбарияти жамоанинг голландиялик дарвозабони Яспер Силлессеннинг нархини эълон қилди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра “кўк-анор ранглилар” 29 ёшли посбонни 30 миллион евродан камига сотишмоқчи эмас. Қайд этиш лозимки, амалдаги шартномага кўра Силлессеннинг товон пули 60 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Силлессенга Англиянинг “Ливерпуль” клубидан жиддий таклифлар бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.