Ads

“Барселона” клуби Дортмунднинг “Боруссия”сига ҳужумчи Усмон Дембеленинг трансфери бўйича расмий таклиф билан чиқди.

Унга кўра каталонияликлар 20 ёшли франциялик футболчи учун Дортмунд клубига 70 млн евро ҳамда унга қўшимча бонуслар таклиф қилишган.

Эслатиб ўтамиз, “Боруссия” бундан аввалроқ Дембелени ўз сафида яна бир мавсум сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.