Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби ўз сафига “Ювентус”нинг аргентиналик ҳужумчиси Пауло Дибалани қўшиб олишга жуда яқин турибди.

Берилган маълумотларга кўра “кўк-анор ранглилар” спорт директори Арьедо Брайд тез кунларда туринликлар бош директори Жузеппе Маротта билан 23 ёшли футболчининг трансфери бўйича музокаралар ўтказади.

Ўз навбатида бир оёғи билан ПСЖда бўлиб турган Неймарнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган Дибаланинг трансфер нархи таҳминан 110 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Барселона” Аргентина терма жамоаси аъзоси учун 120 млн евро товон пули тўлашга тайёр эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.